Ироқ ва Франция стратегик ҳамкорлик шартномасини имзолади

Ироқ ва Франция стратегик ҳамкорлик шартномасини имзолади

Ироқ Бош вазири Муҳаммад ал-Судани ва Франция президенти Эммануэль Макрон Елисей саройида бўлиб ўтган музокаралар чоғида икки давлат ўртасида стратегик шериклик бўйича шартнома имзолади.

Бу ҳақда ал-Суданий идораси хабар берди.

“Учрашувдан сўнг Ироқ ва Франция ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди”, — дея хабар беради “ТАСС”.

Аниқлик киритилишича, келишув, хусусан, иқтисодиёт, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш, маданий алмашинув, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликни назарда тутади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!