Инсоният тарихида илк бор кексалар болалардан кўпайди

Инсоният тарихида илк бор кексалар болалардан кўпайди

Дунёда илк бор 65 ёш ва ундан катта аҳоли сони беш ёшгача бўлган болалар сонидан ошиб кетди. АҚШ Аҳолини рўйхатга олиш бюроси ҳисоботига кўра, бу демографик бурилиш туғилиш даражасининг пасайиши ва инсон умрининг узайиши фонида юз берган.

2023 йилда дунё аҳолисининг 71 фоиздан ортиғи туғилиш даражаси аҳолини оддий қайта тиклаш кўрсаткичидан — бир аёлга тахминан 2,1 нафар фарзанддан — паст ёки шу даражада бўлган мамлакатларда яшаган. Ўн йил аввал бундай давлатлар улуши қарийб 45 фоизни ташкил этган.

Прогнозларга кўра, 65 ёшдан катта аҳоли сони 2025 йилдаги 852 миллион нафардан 2060 йилга келиб 2 миллиардга етади. Шу даврда дунё аҳолиси 8,13 миллиарддан 10,23 миллиардга ўсади, кексаларнинг умумий аҳолидаги улуши эса 10,5 фоиздан 19,6 фоизга кўтарилади.

Кексалар сонининг энг катта ўсиши Осиёда кутилмоқда: 2025 йилдаги 487 миллион нафардан 2060 йилга келиб 1,24 миллиард нафаргача. Африкада 65 ёшдан катта аҳоли сони тўрт баравардан кўпроқ ошиб, 60 миллиондан 249 миллион нафарга етиши мумкин.

Туғилишнинг пасайиши бой мамлакатлар билан чекланиб қолмаяпти. Дунёдаги энг кўп аҳолига эга Хитой ва Ҳиндистонда ҳам туғилиш даражаси аҳолини қайта тиклаш чегарасидан паст. Бангладеш, Мексика ва Вьетнам каби йирик давлатларда ҳам шу тенденция кузатилмоқда.

Мутахассислар бу ҳолат «туғилиш тузоғи»ни шакллантириши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Ёш авлодлар сонининг камайиши меҳнат ресурслари қисқариши