Илк бор! Мусулмон йигит мусулмон йигитга турмушга чиқди. Хўш?

Илк бор! Мусулмон йигит мусулмон йигитга турмушга чиқди. Хўш?

Хорижий сайтларда вирусдек тарқалиб кетган бир хабар эътиборимизни тортди Буюк Британия тарихида илк маротаба мусулмон йигит мусулмон йигитга турмушга чиқибди. Сайтимизда ҳам бу хабар берилди, аммо бериш услуби бироз нотўғри танлангани учун кескин танқидлар билдирилди ва хабарни сайтдан ўчирдик.

Бироқ бу хабар бошқа сайтларда бор ва бизнинг сайтдан ҳам ўқиган ўқувчи турли хил фикрларга бормаслиги учун шу мавзуга бошқача ёндашишга қарор қилдик.

24 ёшли Жаэд Чоудхури Бангладешда оддий мусулмон оиласида туғилган. Болаликдан унинг характери қизларга хос бўлгани учун ҳам унда ҳеч қандай ўғил болалик хусусиятлари йўқ эди. Футболни ёқтирмасди, аммо мода билан боғлиқ томошаларни ўтказиб юбормасди. Жаэдни мактабда масхара қилишар, уйда эса отаси кун бермасди. Отаси ўғлидаги қизларга хос бўлган характерни кўриб, ҳаттоки унинг мактабини ўзгартирди. Лекин ҳеч бир уринишнинг фойдаси йўқ эди.

Вақт ўтиб у Буюк Британияда яшашга кетади. Аммо у ерда ҳам ҳеч қандай ўзгариш бўлавермагач, Жаэд ўз жонига қасд қилишга ҳаракат қилади. Бир куни у боғда йиғлаб ўтиганида унинг ёнига бир ёш йигит келиб, аҳволини сўрайди. Бу унинг 19 ёшли бўлажак турмуш ўртоғи Шон Роган эди. Жаэд ва Шон ҳақиқий миллий либосда тўйларини ўтказишди. Мени бошқаларнинг фикри қизиқтирмайди. Энг муҳими, бу касалликнинг давоси бор эканлигига оилам ишонади. Ҳаётимда ҳамма нарса ўз ўрнида , - дея фикр билдирган Жаэд ўз тўйида . Бу zamin.uz сайтида берилган хабарнинг тўлиқ шакли. Бир қарашда характери қизларга хос бўлган йигитга бир жинсли никоҳ мумкин, дегандек тасаввур уйғонади. Аммо

Аллоҳ янада билгувчироқ. Шуни унутмаслик керакки, бир жинсли никоҳдек жирканч иш ҳеч бир сабаб билан оқланмайди. Бу ҳолатнинг мусулмонлар ўртасида содир бўлгани эса янада ачинарли. Юқоридаги икки қаҳрамон нинг мусулмонликни қандай тушуниши ва талқин қилиши бизга қоронғи, аммо нима бўлганда ҳам йигит кишининг йигит кишига турмушга чиқиши, уйланиши разолат, жирканчликдан бошқа нарса эмас. Бу ғарбнинг оммавий маданият и тарқатган бир қабиҳлик, холос. Шунинг учун ҳам юқоридаги каби жирканч ҳолатларни кўрганда ёки ўқиганда, эшитганда, хабар қанчалик ижобий тусда ёзилмасин, танқидий ва салбий тарзда қарайлик, ёндашайлик, қоралайлик. Энг муҳими, келажак авлоднинг онгида бу каби жирканч иллатларга нисбатан хайрихоҳлик туғилишига йўл қўймайлик.

Низомжон ИСЛОМОВ


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!