Икки карра жаҳон чемпиони Алонсо мавсум якунлангач, "Формула-1"ни тарк этади

Икки карра жаҳон чемпиони Алонсо мавсум якунлангач, "Формула-1"ни тарк этади

"Формула-1" пойгаларида икки карра жаҳон чемпиони испаниялик Фернандо Алонсо мавсум якунланганидан сўнг "қироллик пойгалари"ни тарк этади. Бу ҳақда 37 ёшли пойгачи иштирок этадиган "Макларен" жамоаси матбуот хизмати хабар берди.

"Ушбу ҳайратланарли спортдаги 17 йиллик фаолиятимдан сўнг ўзгаришим ва ҳаракатланишда давом этишим лозим. Бу ғаройиб мавсумларнинг ҳар бир онидан завқ олдим, бу онларга ўзига хослик бахш этган барчадан миннатдорман. Кўрамиз, келажак бизга нималар тақдим этади", - деди Алонсо.

Алонсо илгари автоспортда "Учталик тож"ни ютиш ниятида эканлигини кўп бор айтганди. Бунинг учун пойгачи фаолияти давомида "Формула-1"да Монако Гран-присини, Indycar туркумидаги "Инди 500" ва "Ле-Мандаги 24 соат" пойгасини ютиши лозим. Тарихда буни фақатгина бир пойгачи – британиялик Грэм Хилл уддалаган. Алонсо 2006 ва 2007 йилларда Монако Гран-присида ғалаба қозонган, бу йил эса "Ле-Мандаги 24 соат" пойгасида ғолиб бўлди.

Фернандо Алонсо 2005 ва 2006 йилларда "Формула-1" чемпиони бўлган. Унинг "Формула-1"даги ҳисобида 302 пойга ва 32 ғалаба бор. 

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!