Ҳусниддин Пўлатов WBA Asia камарини қўлга киритди

Ҳусниддин Пўлатов WBA Asia камарини қўлга киритди

Жанубий Кореянинг Сувон шаҳрида навбатдаги профессионал бокс оқшоми ўтказилди.

Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, бу оқшомда ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Ҳусниддин Пўлатов ярим ўрта вазн тоифасида индонезиялик Сохлан Коралга қарши рингга кўтарилди.

12 раундга мўлжалланган баҳсда ўзбекистонлик спортчи 6-раундда рақибини нокаутга учратди ва WBA Asia камарини қўлга киритди.

Пўлатов профессионал рингда 14-жангини ўтказди. У шу вақтгача ўтказилган жангларининг 10 тасида ғалаба қозонган (5 та нокаут) ва 3 марта мағлубиятга учраган (3 та нокаут). Индонезиялик боксчи эса шу вақтга қадар 24 та жанг ўтказиб, 17 та ғалабага эришган ва 7 марта мағлубиятга учраганди.

Manba: zamin.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!