Ҳуқуқбузарлик аниқланди

Ҳуқуқбузарлик аниқланди

Мажбурий ижро бюроси Пахтачи туман бўлими томонидан истеъмолчиларнинг энергия ресурслари ва сув таъминотидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши аҳволи мунтазам ўрганиб борилмоқда. Афсуски, истеъмолчилар орасида қоидабузарлар ҳали-ҳануз учраб турибди.


Навбатдаги текширишларда “Украч” маҳалласида яшовчи фуқаро С.А. ўзига тегишли бўлган дала шийпонида электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига зид равишда, умумий фойдаланишдаги электр тармоғига қуввати 18 кВт/соатлик электр қурилмаси орқали ноқонуний равишда, ўзбошимчалик билан фойдаланиб келган.

Текширувга қадар 122 минг 391 кВт.соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келиши оқибатида электр таъминоти корхонаси манфаатларига 27 млн. 998 минг сўм миқдорида зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюросининг Пахтачи туман бўлими томонидан фуқаро С.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 1852-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Manba: uza. uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!