Бугун иш билан бозорга, аниқроғи, Қорақамишдаги "Тансиқбоев" деҳқон бозорига тушдим. Йўл-йўлакай пластикдан пул ечтирдим. Шу маҳал ёши каттароқ онахон пластигидан пул ечиб беришимни илтимос қилди. Рози бўлдим. Аммо "HUMO" пластик картасини менга узатди. "Аммо"нинг сабаби шуки, мен пул ечган банкомат бу пластик картани қабул қилмасди. Шунда онахон айни дамда кўпчилик кексаларимизни ўйлантираётган савол билан мурожаат қилди:
— Пулни қаердан ечтирай, болам?
Жавоб йўқ. "Humo" пластик картасидан пул ечадиган банкомат эса бу яқин атрофда йўқ. Аммо мен яшайдиган маҳаллада пенсия оладиган кексалар кўп. Умуман, оддий банкомат турадиган ҳар бир жойда "HUMO" пластик картасини қабул қиладиган банкомат ҳам туриши керак.
"HUMO" миллий бренд, бунга эътироз йўқ. Аммо юқоридаги каби ноқулайликлар шундоқ ҳам миясида "ўзимизники яхши эмас", деган тушунча муҳрланиб қолган халқимизнинг кўнглидаги норозиликни яна оширади. Энг қизиғи, ушбу муаммо "HUMO" очилганидан бери бор, аммо ҳануз ҳамма ҳудудда етарлича қулайлик яратилмаган.
Ушбу ҳолат, муаммога "HUMO"дан тезкор ва самарали ечим кутамиз.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.