"Huawei" ихчам флагман ноутбукнинг янги моделини декабрдан сотувга чиқаради

"Huawei" ихчам флагман ноутбукнинг янги моделини декабрдан сотувга чиқаради

"Huawei" компанияси Хитойда "MateBook" ноутбукининг янги модели тақдимотини ўтказди. "Huawei MateBook 13" ноутбуки ихчамчилиги ва юқори кўрсаткичлари билан ажралиб туради.

"Huawei MateBook 13" ноутбукига тасвир аниқлиги 2160х1440 пиксел бўлган 13,3 дюймли IPS-дисплейи, "Intel Whiskey Lake-U" (i5-8265U ёки Core i7-8565U) процессори, "NVIDIA GeForce MX150" график картаси ўрнатилади; оператив хотираси 8 гигабайт, флеш-хотираси 256 гигабайт.

"USB Type-C", 3,5 миллиметрлик слотлар назарда тутилган. Шунингдек, NFC модулига эга ва "Huawei" қурилмалари ўртасида контентни тезкор (сониясига 30 мегабайт тезликда) алмашиш учун "Huawei Share 3.0" технологиясини ҳам қўллаб-қувватлайди.

Ноутбукнинг қалинлиги 14,9 миллиметр, оғирлиги 1,28 килограмм. "Huawei MateBook 13" декабрь ойидан сотувга чиқарилиши кутилмоқда.

Manba: turon24.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!