Ҳиндистонда кучли ёмғир 17 кишининг умрига зомин бўлди

Ҳиндистонда кучли ёмғир 17 кишининг умрига зомин бўлди

Кеча, Ҳиндистоннинг ғарбий қисмида кучли ёғингарчилик сув тошқинини келтириб чиқарди ва натижада 17 киши ҳалок бўлди.

Полиция маълумотларига кўра,  Маҳараштра штатида ўн икки киши, шу жумладан, тўққиз яшар бола сел тошқини оқибатида ҳалок бўлди. Ушбу штатнинг қишлоқ ҳудудидаги масжид ҳам тошқинлардан зарар кўрган.

«Биз беш кишининг жасадини топдик ва ҳануз бедарак йўқолган икки кишини қидирмоқдамиз.  Қутқарув ишлари давом этмоқда», деди полиция расмийси Сандип Патил.

Штат бош вазири Девидра Фаднавис “Твиттер” орқали ўз ҳамдардлигини билдирди ва Барамати шаҳрида 15000 киши эвакуация қилинганини айтди.

Маълумот ўрнида, муссон ёмғирлари қурғоқчиликдан азият чекадиган Ҳиндистонда сув таъминоти учун муҳим аҳамиятга эга,  аммо улар ҳар йили мамлакат бўйлаб юзлаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!