Ҳиндистонда “Бобур” масжидининг ўрнида Рам ибодатхонаси қуриляпти

Ҳиндистонда “Бобур” масжидининг ўрнида Рам ибодатхонаси қуриляпти

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистонда бузиб ташланган “Бобур масжидининг ўрнида ҳинд ибодатхонасининг қурилишини қоралади. “Анадолу” агентлиги хабарига кўра, қурилиш ишлари сешанба куни бошланган.  

“Бобур” масжиди 1527 йилда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг фармонига биноан барпо этилган ва Уттар-Прадеш штатидаги энг йирик масжидлардан бири бўлган. 1992 йилнинг 6 декабрида масжид минглаб мутаассиб ҳиндлар томонидан бузиб ташланган.

Ваҳоланки, Ҳиндистон Олий суди мазкур тарихий бобида муҳофаза этилиши кераклиги ҳақида қарор чиқарганди. Масжиднинг бузилиши мусулмонлар ва ҳиндлар ўртасида тўқнашувларга ва 2 мингдан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлди, қурбонларнинг аксари мусулмонлар эди.

Ҳиндларнинг иддаосига кўра, “Рамаяна” достони қаҳрамони Рам туғилган сарой-ибодатхона айнан “Бобур” масжиди қурилган жойда бўлган. Рамни тарихий шахс деб ўйловчиларнинг фикрича, мусулмонлар бу саройни бузиб, ўрнида масжид қурган.

Ҳиндистон Олий суди анчадан бери мусулмонлар ва ҳиндлар ўртасида талаш бўлган “Бобур” масжидининг ери бўйича ишни кўриб чиқиб, ўтган йилнинг ноябрида ҳиндларнинг фойдасига ҳукм чиқарган, мусулмонларга эса бошқа жойдан ер ажратилишига қарор қилган эди.

Манба: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!