Голливудда 12 июндан суратга олиш ишлари бошланиши мумкин

Голливудда 12 июндан суратга олиш ишлари бошланиши мумкин

Американинг Калифорния штатида коронавирус пандемияси туфайли тўхтатиб қўйилган фильмлар ва телевизион кўрсатувларни суратга олиш ишлари 12 июндан яна бошланиши мумкин. Бу ҳақда губернатор Гевин Ньюсом девонхонаси маълумотига асосланиб Los Angeles Times нашри хабар берди.

АҚШнинг жамоат соғлиқни сақлаш департаментининг изоҳлашича, кино, теле ва мусиқий ишлаб чиқаришни фақат соғлиқни сақлаш тизими мутахассислари тасдиқлагандан кейингина яна бошлаш мумкин. Шунга кўра, департамент “Калифорнияда мусиқа, телевидение ва кино ишлари тавсия этилганидек, 12 июндан кейин бошланиши мумкин ва бу ҳам округ соғлиқни сақлаш тизими ходимлари томонидан фаолият компетентлиги доирасида тасдиқланади”, – дейилади хабарда.

Унга қуйидагилар қўшимча қилинган: “CОВИД-19 юқтириб олиш хавфини камайтириш учун - актёрлар таркиби, суратга олувчи гуруҳ, саноатнинг бошқа ходимлари раҳбарият ва ишчилар ўртасида келишиб олинган ҳамда округ соғлиқни сақлаш ходимлари томонидан янада кучайтирилиши мумкин бўлган хавфсизлик баённомасига амал қилишлари шарт”.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!