Германияда қочоқларга ҳужумлар сони 3 баравар камайди

Германияда қочоқларга ҳужумлар сони 3 баравар камайди

Жорий йилнинг январь—сентябрь ойларида Германияда муҳожирлар жойлаштирилган жойларда 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 44 фоиз камроқ ҳужум қайд этилган.

2017 йилда Германияда ҳар уч ойда ўртача 80 тадан кўпроқ шундай ҳужумлар амалга оширилган, бу йил эса бундай ҳолатлар сони 36 тани ташкил қилган.

Шу билан бир вақтда, бундай жиноятлар бўйича баъзи хабарлар кеч етиб келади.

2017 йилда бутун Германия бўйича қочоқлар жойлаштирилган жойларда жами 312 та ҳужун қайд этилган. 2016 йилда бундай ҳолатлар сони 995 тага тенг бўлган бўлса, мамлакатда миграцион инқироз ўз чўққсига чиққан вақтда 1031 та ҳолат кузатилган.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!