Германия раҳбарлари АҚШнинг кузатуви остида бўлганми?

Германия раҳбарлари АҚШнинг кузатуви остида бўлганми?

Süddeutsche Zeitung нашрининг ёзишича, Дания разведкаси 2012-2014 йилларда АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигига айрим европалик сиёсатчиларни кузатишга ёрдам берган.

Хусусан, америкаликлар Германия канцлери Ангела Меркел, ўша пайтдаги ташқи ишлар вазири ва ҳозирги президент Франк-Вальтер Штайнмайер ҳамда Социал-демократлар партиясидан канцлерликка номзод Пеер Штайнбрюкни кузатиб борган.

Дания разведкаси америкаликларга Конпенгаген яқинидаги махсус станцияга кириш имкониятини берган, у ерда сиёсатчиларнинг суҳбатларини тинглаш ва интернет провайдерларининг сув ости кабелларига боғланиш имконияти бўлган.

АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги билан ҳамкорлик ҳақида Дания ҳукуматига 2015 йилдагина маълумот берилган. Ҳукуматга тақдим этилган махсус ҳисоботда Дания разкедкаси Швеция, Норвегия, Нидерландия, Франция ва Германия сиёсатчиларини кузатишда АҚШга кўмаклашгани айтилган. Шундан сўнг разведка раҳбари истеъфо беришга мажбур бўлган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!