Германия мактабларида мусулмон талабалар сони ортиб бормоқда

Германия мактабларида мусулмон талабалар сони ортиб бормоқда

Қуйи Саксония Криминология Тадқиқот Институти томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, мусулмон талабаларнинг аксарияти (67,8%) Қуръон қоидалари Германия қонунларидан муҳимроқ, деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, респондентларнинг деярли ярми (45,8%) ислом теократияси бошқарувнинг энг яхши шакли деб ҳисоблайди.

«Германиялик болаларнинг кўпроқ ота-оналари маслаҳат марказларига мурожаат қилмоқдалар, чунки уларнинг насроний фарзандлари мактабда бегона бўлиб қолмаслик учун Ислом динини қабул қилишни хоҳлайди», деди Bild'га исмини ошкор қилмаслик шарти билан Германия давлат хавфсизлик хизмати ходими.

Гап шундаки, сўнгги йилларда Германияда мусулмон болалар сони кескин ошган. Баъзи ҳолларда - айниқса катта шаҳарларда - насроний оилалари болалари синфларда озчиликни топадилар.

“Охирги саккиз йил ичида иммиграциянинг юқори даражаси туфайли мактабларда мусулмон ўсмирлар ва болалар улуши сезиларли даражада ошди. Бундан ташқари, кўплаб болалар қатъий диндор оилалардан келади: хусусан, булар кўпинча Сурия, Афғонистон ва Ироқдан келган муҳожирлардир, - дейди Bild манбаси.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимига кўра, баъзи мактаблардаги мусулмон ўғил болалар ўзини жуда «ғарбча» тутадиган - рўмол ўрамаган ёки тенгдошлари билан учрашишни бошлаган қизларга босим ўтказишади. Шу билан бирга, ўқитувчилар жуда кўп юкланганки, улар бундай вазиятларга жавоб беришга вақтлари йўқ.

«Аксарият ҳолларда мусулмон талабалар анча тажовузкор ва баъзан шафқатсиз бўлишади. Улар мактаб ўйин майдончаларида ҳақиқий параллель жамиятларни яратадилар. Агар бу ёзда яна кўп сонли қочқин болалар мактабларга келса, вазият янада беқарор бўлади», деб хулоса қилади Bild суҳбатдоши.

Германиянинг Берлин, Франкфурт ёки Эссен каби йирик шаҳарларида мусулмон талабалар улуши 80 фоиздан ошган мактаблар мавжуд.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!