Ғалаба паради иштирокчиларида COVID-19 билан касалланиш кузатилмади

Ғалаба паради иштирокчиларида COVID-19 билан касалланиш кузатилмади

Россияда Улуғ Ватан урушининг 75 йиллигига бағишланган Ғалаба парадида иштирок этган ҳарбийларнинг ҳеч бирида коронавирус билан касалланиш қайд этилмади, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбий-тиббиёт бош бошқармаси бошлиғи Дмитрий Тришкиннинг сўзларига кўра, бундай натижага ўз вақтида қабул қилинган самарали хавфсизлик чоралари туфайли эришилган.

"Ғалаба парадининг охирида уларнинг барчаси соғ-саломат ўзларининг доимий жойлашиш жойларига қайтиб келишди ва икки ҳафталик кузатув ҳамда лаборатория текширувидан ўтишди", деди Тришкин.

У ҳар бир параддан ўтувчи гуруҳга тиббиёт ходимлари бириктирилгани ва улар иштирокчиларнинг соғлиғини назорат қилиб боришганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 24 июнь куни Россияда Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган парад бўлиб ўтди. 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!