“Франция Яманда халқаро қонунларни бузяпти”

“Франция Яманда халқаро қонунларни бузяпти”

Халқаро амнистия ташкилоти ўтказган суриштирувда маълум бўлишича, Франция халқаро қонунларни бузган ҳолда Ямандаги урушга қўшилган Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларига қурол етказиб бермоқда.

Шунингдек, ташкилот Францияни саудиялик аскарларни ҳарбий тайёргарликдан ўтказишда ва уларга моддий ёрдам беришда айблади. Айтилишича, машғулотлар Франциянинг шимоли-шарқидаги Коммерси шаҳарчасида жойлашган лагерда бўлиб ўтмоқда.

Баъзи француз депутатлар бундай лагерларнинг солиқ тўловчилар ҳисобидан фаолият кўрсатишига норозилик билдирган. Халқаро амнистия ташкилоти суриширувидан кейин петиция бошланиб, Франция ҳукуматидан хорижга сотилаётган қуроллар борасида шаффоф бўлиш талаб қилинди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!