Франция ва Қатар раҳбарлари Мбаппени "ПСЖ"да қолишга кўндиришмайди

Франция ва Қатар раҳбарлари Мбаппени "ПСЖ"да қолишга кўндиришмайди

Франция ва Қатар раҳбарлари Килиан Мбаппени "ПСЖ"да қолишга кўндиришмайди.

Хабар қилинишича, Эммануэль Макрон Мбаппе ва "ПСЖ" президенти Носир Ал-Хелайфини Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ол Танини кутиб олиш учун овқатга таклиф қилган. Тадбир бугун кечқурун Елисей саройида бўлиб ўтади ва "ПСЖ"нинг бошқа футболчилари ҳам ташриф буюриши мумкин.

RMC Sport нашри хабарига кўра, қабул пайтида Макрон ва Ал Тани Мбаппени "ПСЖ" билан шартномасини узайтиришга кўндиришни режалаштирмаяпти. Клуб Килианнинг мавсум охирида кетиш ҳақидаги қарорини қабул қилади.

Аввалроқ Ал-Хелайфий Франция президенти ва Қатар амири ўртасидаги Ғазо секторидаги сулҳ бўйича музокараларда иштирок этиши маълум бўлган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!