Франция Ўзбекистонга "Олмахон" номли вертолётларни етказиб беради

Франция Ўзбекистонга "Олмахон" номли вертолётларни етказиб беради

Франциянинг Airbus авиасозлик компанияси Ўзбекистонга 34 дона вертолёт етказиб беради, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Ўзбекистон ҳаво йўллари матбуот-хизмати вакили сўзларига кўра, ушбу вертолётлар компания учун эмас, балки давлат даражасида харид қилинмоқда.

Тошкентда ташриф билан бўлиб турган Франциянинг Европа ва ташқи ишлар вазири ҳузуридаги давлат котиби Жан-Батист Лемуан ОАВ вакиллари билан учрашувда вертолётлар моделлари хусусида тўхталган.

Лемуаннинг сўзларига кўра, гап cureuil ( Олмахон ) ҳақида бормоқда. Бу вертолёт баланд тоғ тизмалари ва иссиқ иқлим шароитига эга ҳудудларда эксплуатация қилишга мўлжалланган. Ушбу машинадан, ишлаб чиқарувчилар маълумотига кенг кўламдаги масалаларни ҳал этиш учун ишлатилади: хусусан, ёнғинни ўчириш, электрўтказгич линияларини мониторинг қилиш, юкларни кўтариш, экинларни дорилаш ва геологоразведка сингари ишларда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!