Франция Эрдўғаннинг карикатурасини чоп этди. Туркия қасос оладими?

Франция Эрдўғаннинг карикатурасини чоп этди. Туркия қасос оладими?

Aнқара Франциянинг Charlie Hebdo журналида мамлакат раҳбари Эрдўғаннинг карикатуралари нашр этилишини "маданий ирқчилик ва нафратни тарқатиш учун жирканч уриниш" деб атади.

Туркия президенти маъмуриятининг алоқа бўлими раҳбари Фаҳреттин Aлтун карикатураларни Франция президенти Эммануэль Макроннинг "Мусулмонларга қарши дастурининг мевалари" деб атади ва "ирқчи, исломофобия ва антисемитизм даъватлари Туркияни қасос олишга ундай олмайди", деди. Aлтуннинг сўзларига кўра, "маданиятга қарши ҳужумлар ирқчилик ва камситишларни келтириб чиқаради", деб хабар беради РИA Новости.

Aввалроқ, Charlie Hebdo журнали Париж ва Aнқара муносабатларидаги инқироз фонида Эрдўғаннинг карикатурасини муқовага жойлаштирган эди. Расмда ярим кийинган Эрдўған алкоголсиз ичимлик билан креслога ўтириб, хизматкор аёл либосининг этагини кўтариб турибди. Карикатурага: "Эрдўған шахсий ҳаётда жуда ўйноқи" дея изоҳ берилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!