Фирибгарликнинг яна бир ноодатий усули аниқланди

Фирибгарликнинг яна бир ноодатий усули аниқланди

Фарғона вилояти, Бувайда туманида яшовчи 38 ёшли З.А. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 600.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Андижон вилояти, Андижон шаҳрида яшовчи 29 ёшли Ҳ.А. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Ҳ.А., З.А. билан телефон орқали гаплашиб, унинг ишончига кириш орқали ундан автомашина олди-сотдиси учун олдиндан 50 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ўтказиб беришини айтиб, 600.000 сўм пулларини ўтказиб олганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ҳ.А.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!