Фидан Арманистонга "тўғрироқ маслаҳат" берилишини тавсия қилди

Фидан Арманистонга "тўғрироқ маслаҳат" берилишини тавсия қилди

Туркия Ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашувда ҳамкасбига Озарбайжоннинг Қорабоғдаги қадамлари муқаррарлиги ҳақида маълумот берди.

Дипломат томонлар минтақада қандай қилиб тинчлик ўрнатиш кераклиги борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирганлигини таъкидлади:

“Минтақада муайян қадамлар ташлаш керак. Хусусан, ғарблик ҳамкорларимиз Арманистонга тўғрироқ маслаҳат беришлари керак. Акс ҳолда ташқаридан келаётган маслаҳатлар ва минтақамиз қоидаларига тўғри келмайдиган қадамлар тинчлик ва барқарорлик ўрнига катта тартибсизликка олиб келади”.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!