Фахреттин Алтун Туркиядаги зилзила борасида баёнот берди

Фахреттин Алтун Туркиядаги зилзила борасида баёнот берди

Туркия Республикаси Президенти Коммуникациялар раҳбари Фахреттин Алтуннинг мамлакатда содир бўлган зилзила юзасидан баёнот берди.

"Қаҳраманмарашда содир бўлган ва кўплаб шаҳарларда сезилган зилзиладан сўнг, давлатимизнинг барча муассасалари зудлик билан ўз ишларини олиб бормоқда, — деди Алтун. — Юртимиз ва бутун халқимизга ҳамдартлик билдираман. Ҳозирда барча қутқарув ишлари ФВВ (AFAD) координацияси томонидан олиб борилмоқда".

Алтун баёнотида зилзила билан боғлиқ маълумотларни тарқатишга расмий манбаларга таяниш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!