Факт: Ўзбекистоннинг фақатгина 5,8 миллион аҳолиси расман ишлайди

Факт: Ўзбекистоннинг фақатгина 5,8 миллион аҳолиси расман ишлайди

Ўзбекистоннинг 13,2 миллион ишга лайоқатли фаол аҳолисининг бор-йўғи 5,8 миллиони (44 фоизи) расман иш билан банд эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси олиб борган таҳлилларида кўрсатиб ўтилган.

Аҳолининг қолган қисми, шу жумладан, меҳнат муҳожирлари меҳнатнинг “қора” бозорида иш олиб боради ва маошини “конвертда” олади.

Солиқ қўмитасининг таъкидлашича, бу одатда иш берувчиларнинг харажатларни пасайтириш учун солиқлардан қочиши ортидан содир бўлади.

Иш ҳақининг “конвертда” тўланиши кўпинча ҳисобга олинмаган тушум айланмаси ҳисобидан амалга оширилади, шу тариқа битта қонунбузарлик, бошқасини келтириб чиқаради.

Солиқ хизматлари органлари томонидан ушбу ҳолатларни аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда ва харажатларни камайтиришга қаратилган кўплаб ҳийлалар, амалда аксинча, бу харажатларнинг ўзини жуда кўпайтириб юборяпти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!