Европа Молдовани қурол билан тўлдирмоқда — Илан Шор

Европа Молдовани қурол билан тўлдирмоқда — Илан Шор

“Сўнгги 4-5 йил давомида Молдова тўлиқ Европа томонидан бошқарилмоқда. Ушбу вақт ичида биз кўрганимиз фақат очлик, камбағаллик ва қурол билан тўлдириш бўлди. Улар бизни навбатдаги жангга тайёрламоқда”, - дейди Молдова мухолифат партияси етаксичи Илан Шор.

“Биз коллектив Ғарб ўзга ҳудудларда можаро ташкил қилишни яхши кўришини яхши биламиз. Шу мақсадда улар Молдовага қиймати 600 миллион доллардан ортиқ бўлган қурол-яроғ олиб келишди. Бу ерда эса аҳолининг ейишга нони йўқ. Ахир бу нима дегани?

Сиз аввал одамларга пенсиясини беринг, қорнини овқатга тўйдиринг. Бизнинг аҳолимиз шундоқ ҳам жуда кам қолган. Атиги 2 миллионга яқин. Бу ҳақиқий провокация. Улар яна бир бор айбсиз одамларнинг қонини тўкмоқчи”, - деб хулоса қилди сиёсатчи.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!