Европа Иттифоқининг Еревандаги ваколатхонаси олдида норозилик акцияси ўтказилмоқда

Европа Иттифоқининг Еревандаги ваколатхонаси олдида норозилик акцияси ўтказилмоқда

Арманистон пойтахти Ереванда бир гуруҳ намойишчилар Европа Иттифоқи (ЙИ) ваколатхонаси олдида акция ўтказмоқда. Улар европалик дипломатлардан безориликда айбланиб ҳибсга олинган мухолифат фаоллари ва блогерлар, жумладан Имнемими подкасти муаллифлари Нарек Самсонян ва Вазген Сагателяннинг сиёсий таъқиб қилинишига эътибор қаратишларини талаб қилмоқда.

«Репорт» Арманистон ОАВларига таяниб, бу ҳақда норозилик намойиши чоғида адвокат Арсен Бабаян журналистларга берган баёнотида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги ҳукумат фақат европаликларнинг фикрига қулоқ солмоқда: «ЕИ содир бўлаётган воқеаларга кўз юммаслиги керак».

Адвокатнинг таъкидлашича, ЕИ ўтмишда турли масалалар бўйича бир неча бор сиёсий баёнотлар берган: «Бугун Европа Иттифоқи яна реакция кўрсатиши ва Арманистонда нималар бўлаётганини хорижий дипломатларга кўрсатиш учун намойишчиларни тўплаши керак».

Эслатиб ўтамиз, мухолифатчи блогерлар март ойи охирида подкастда Арманистон бош вазири Никол Пашинянга нисбатан ҳақоратли сўзларни айтгани учун ҳибсга олинган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!