Етти йилдан бери уруш гирдобида қолган Сурияда сайлов ўтказилди

Етти йилдан бери уруш гирдобида қолган Сурияда сайлов ўтказилди

Сурия Араб Республикасида можаролар бошланган 2011 йилдан бери илк бор маҳаллий ҳокимият органларига сайлов ўтказилди. Сиёсий тадбир кеча, 16 сентябрь куни 6,5 минг участкада бўлиб ўтди. Бу ҳақда SANA ахборот агентлиги хабар берди.
 
Суриянинг Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш ишлари бўйича вазирлигида маълум қилинишича, ҳукумат мазкур сиёсий жараённи талафотсиз ўтказиб олиш учун зарур чораларни кўрган. Хавфсизлик чоралари кучайтирилган.
 
Вазирлик раҳбари Ҳусайн Махлюфнинг сўзларига кўра, мазкур сайловлар Сурияни барқарорлаштириш ва тиклаш ишларини жадаллатишда муҳим аҳамиятга эга.
 
Агентлик берган маълумотга кўра, маҳаллий ҳокимият органларига 88 та сайлов округидан 40 мингдан ортиқ одам ўз номзодини қўйган.
 
Маълумот учун, ўтказилган сайлов маҳаллий ҳокимият органларига оид. Ҳарбий тўқнашувлар давом этаётган бир вақтда мамлакат президентлиги учун ҳам сайлов ўтказилган. Ушбу сиёсий жараён 2014 йил бўлиб ўтган.

Manba: qalampir.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!