Эроннинг диний раҳбари: “Трамп жавоб қайтаришга арзийдиган одам эмас”

Эроннинг диний раҳбари: “Трамп жавоб қайтаришга арзийдиган одам эмас”

Эроннинг диний раҳбари Оятуллоҳ Али Ҳаманай АҚШ президенти Дональд Трамп билан музокара ўтказишни рад этди, дея хабар бермоқда DW.  

Ҳаманай кеча, 13 июнь куни АҚШ ва Эрон ўртасида воситачилик қилишга уринаётган Япония бош вазири Синдзо Абэни қабул қилди. 

“Эрон АҚШга ишонмайди. Ядровий келишув борасида америкаликлар туфайли салбий тажрибани бошимиздан ўтказдик, яна шундай бўлишини истамаймиз”, – деди у. 

Стратегик масалаларда якуний қарорни қабул қиладиган Ҳаманай босимлар ва санкциялар остида бўлган ҳеч бир давлат музокара ўтказишни истамаслигини айтди. Унинг фикрича, Трамп хабар йўллашга ёки жавоб қайтаришга арзийдиган одам эмас. Шунингдек, Ҳаманай Трампнинг Эронда тузумни ўзгартириш нияти борлигини, аммо бу амалга ошмаслигини таъкидлади. 

Япония бош вазири Теҳронга сафари чоғида Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан ҳам учрашди. Руҳоний АҚШ санкцияларни бекор қилсагина икки давлат ўртасидаги таранглик бартараф бўлиши мумкинлигини билдирди. 

“Минтақадаги тарангликнинг сабаби АҚШ олиб бораётган иқтисодий урушдир. Бу ниҳоясига етса, қайтадан барқарорликка эришамиз”, – деди у. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!