Эронга нисбатан янги санкцияларни қўллагани АҚШнинг хатосими?

Эронга нисбатан янги санкцияларни қўллагани АҚШнинг хатосими?

Эронга нисбатан янги санкцияларни қўллаб АҚШ хато йўл тутди ва улар мағлубиятга учрайди, деб баёнот берди Эрон президенти Хасан Руҳоний, дейилади Британиянинг Reuters агентлиги хабарида. 

“Агар улар чиндан ҳам минтақада барқарорликка эришишни истаганларида бундай йўл тутмаган бўларди”, деб таъкидлайди Руҳоний. 

Унга кўра, Вашингтон бутун дунёнинг кўз ўнгида ўз обрўсини тўкди. “Энди ҳаммаси аён – АҚШ номуносиб ва қатъий ҳаракатлари билан мамлакатимиз халқига зарар етказади”, дейди у.

Manba: ЎзА


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!