Эрон Хавфсизлик кенгаши котиби Россияда бўлиб ўтадиган хавфсизлик форумида иштирок этади

Эрон Хавфсизлик кенгаши котиби Россияда бўлиб ўтадиган хавфсизлик форумида иштирок этади

Эрон Миллий Хавфсизлик Кенгаши (МХК) котиби Али Акбар Аҳмадиан Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган хавфсизлик масалалари бўйича олий вакилларнинг 12-халқаро йиғилишида иштирок этади .

Бу ҳақда Эроннинг ИРНА агентлиги маълум қилди, деб ёзади «Репорт» .

Унга кўра, Эрон Хавфсизлик кенгаши котиби Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушевнинг таклифига биноан тадбирда иштирок этади.

Маълум қилинишича, Аҳмадиан Санкт-Петербургда Россия, Бразилия, Жанубий Африка, Хитой, Ҳиндистон ва Ироқдаги ҳамкасблари билан алоҳида учрашувлар ўтказиш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, учрашув 23-25 апрель кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!