Эрон раҳбари Покистонга етиб борди

Эрон раҳбари Покистонга етиб борди

Эрон президенти Иброҳим Раисий музокара олиб бориш учун Покистонга келди. Бу ҳақда Аrаb News нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, сафардан мақсад Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган бир пайтда икки давлат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган. Шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги ҳарбий тўқнашувлар юзасидан келишувга эришиш ҳам учрашувлар дастуридан ўрин олган.

Эрон президенти Покистон пойтахтига турмуш ўртоғи, вазирлар маҳкамаси аъзоларидан иборат олий даражали делегация ва ишбилармонлар жамоаси билан келган. Уни Исломобод аэропортида Покистоннинг уй-жой ва қурилиш федерал вазири Миан Риаз Ҳусайн Пирзода ва Покистоннинг Эрондаги элчиси Мудассир Типу кутиб олган.

Бош вазир Шаҳбоз Шариф ва Эрон президенти Иброҳим Раиси Бош қароргоҳида расман учрашади. Покистон ва Эрон ўртасида делегациялар даражасидаги музокаралар раунди ҳам бўлиб ўтади, — дейилади Покистон томони тарқатган баёнотда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!