Эрон раҳбари АҚШ ва Британия вакциналаридан фойдаланишни тақиқлади

Эрон раҳбари АҚШ ва Британия вакциналаридан фойдаланишни тақиқлади

8 январь куни Эроннинг олий раҳбари Оятулло Али Хумайний мамлакат ҳудудига АҚШ ва Британия томонидан ишлаб чиқарилган коронавирус вакциналарини олиб киришни тақиқлади.

“Мамлакатга АҚШ ва Буюк Британия вакциналарини олиб кириш тақиқланди. Мен буни ҳукуматга айтдим ва ҳозир барчага очиқ айтаяпман. Мен ушбу давлатларга ишонмайман. Баъзан улар вакциналарни бошқа миллатларда синаб кўришни хоҳлашади. Агар америкаликлар вакцина ишлаб чиқаришга қодир бўлганларида, ҳозир уларнинг ўзларида бундай оғир вазият бўлмасди” дейди Хумайний жонли эфирда қилган нутқида.

Шунингдек, Хумайний Эроннинг ўз вакцинасини яратиш борасидаги ҳаракатлари олқишлади ва “бошқа ишончли мамлакатлардан” вакцина сотиб олиши мумкинлигини айтган. У айтган “ишончли мамлакатлар” Россия ва Хитой бўлиши мумкин.

Яқин Шарқда коронавирус энг кўп тарқалган мамлакат ҳисобланувчи Эрон декабрнинг охирида ўзининг маҳаллий вакцинасини одамларда синашни бошлади. Эрон ўзининг вакцинаси пандемияни енгишга ёрдам беришига ишонмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!