Эрон атом бомбасини яратиш учун етарли даражада бойитилган уранга эга бўлишига “ойлар эмас, ҳафталар” қолди

Эрон атом бомбасини яратиш учун етарли даражада бойитилган уранга эга бўлишига “ойлар эмас, ҳафталар” қолди

Эрон атом бомбасини яратиш учун етарли даражада бойитилган уранга эга бўлишига “ойлар эмас, ҳафталар” қолди

Бу ҳақда 22 апрел куни Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЕ) бош директори Рафаэл Гросси DW нашрига берган интервюсида маълум қилди.

"Эроннинг уранни бойитиш даражаси деярли ядровий қурол яратиш учун зарур бўлган даражага етаётгани хавотир уйғотса-да, Эронда бундай қуроллар аллақачон бор, деган хулосага келиш мумкин эмас", — дея қўшимча қилди Гросси.

МАГАТЭ раҳбарининг сўзларига кўра, ишлайдиган ядровий каллакни яратиш бойитилган уран ишлаб чиқаришдан ташқари, “кўп бошқа нарсаларни” талаб қилади, масалан, синовларни.

"Эроннинг мамлакатга “тиббий ва фуқаролик” мақсадларда ядровий технология кераклиги ҳақидаги кафолатлари бошқа саволларни туғдиради. Масалан, бу мақсадлар учун бойитилган ураннинг “шундай ҳажмлари” ва уни ишлаб чиқаришнинг “шундай тезлиги” нима учун керак? Бундай хавотирлар МАГАТЭ ўзининг эронлик ҳамкасблари фаолиятини “керакли даражада кўриш” имконига эга эмаслиги сабабли кучаймоқда" — дея тушунтиради Гросси.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!