Эркаклар ҳиёнатининг биринчи белгилари: топамиз ва бартараф этамиз

A A A
Эркаклар ҳиёнатининг биринчи белгилари: топамиз ва бартараф этамиз

Ҳиёнат кутилмаганда ханжардек юракка урилади. Неча йиллар давомида бир ёстиққа бош қўйганингиз урган пичоқнинг оғриғи аччиқ. Эркак ҳиёнатининг олдини олиб бўладими? Ахир бегона аёл билан «гаплашиш босқичи» ҳам бўладику. Мана шу босқични билиш, сезиш учун аёлдан бироз зийраклик талаб этилади. Бугун шу ҳақида суҳбатлашамиз.

Ичимизда «Мен эримга ишонаман» дейдиганлар ҳам, «текширсангиз, чиқади-да, ундан кўра билмайман ҳам, куймайман ҳам» дейдиганлар ҳам бор. Аммо «эрим бир неча йилдан бери юраркан, хатто четдан иккита бола ҳам орртириб олган экан» деб аюҳаннос солаётганлар ҳам йўқ эмас. Шу боис ҳам ўз эрини назорат қилиб, ҳиёнатнинг биринчи белгиларини сезиши заҳоти уларга қарши ақл ва фаросат билан чоралар кўриб юриш зарар қилмайди. Ишонувчан, содда аёлларнинг гўлликларидан эса афсуски, эрлари унумли фойдаланишади.

Хўш, бегингизнинг ҳиёнат кўчасига кирганини ёки шу кўчаларга кирсаммикан, кирмасаммикан, деб юрганини қандай аниқлаш мумкин? Эркаклар одатда қовун тушириб қўядиган май-чуйда жиҳатларга диққатингизни қаратинг.

 

Гапларига қулоқ тутамиз

Эрингиз ишхонасидаги ҳамкасби, узоқроқ қариндоши, қўшни аёл ё кенжатойингиз энагасининг анянчли қисмати ҳақида сиз билмаган фактларни бир-икки марта айтдими, эҳтиёт бўлинг. Нима учун аёл киши эркакка дардиҳол қиляпти? Майли, ҳамкасбини танимайсиз (ваҳоланки, эрингизнинг ҳамкасблари билан ҳам танишиб олиш зарар қилмайди), лекин қариндош, қўшни ёки энага ўз муаммоларини бегона эркакка эмас, сизга айтиши керак эдику. Демак, бегингиз уларнинг маслаҳатгўй акасига айланиб бўлган. Дардиҳол қилишга эса мавзу топилади – эри юради (пул топмайди, кўчага сарфлайди, уради ва ҳоказо…), ҳаёти оғир (онаси касал, квартираси йўқ, отаси икчкиликбоз). Эрингиз ҳаёт машақатларида қийналиб қолган аёлга далда беради. Аёл унга мунгли кўзлари билан қараб, «мана сиз бошқачасиз, хотинингизнинг ҳурматини жойига қўясиз, топганингизни уйга оборасиз, қаттиқ гапирмайсиз, уй-жойларга қарайсиз» деб мақтайди. Бегингиз эса ўзини шер ҳис қилади – «Ҳақиқатан ҳам қандай зўрман-а!» Мана шу босқичда, яъниким ҳали эрингиз у аёл билан жиддийроқ муносабатга киришиб улгурмаганида, ёрингизнинг гапларини қулоғингизнинг бир четидан ўтказиб юборманг.

Нима қилиш керак?Бу босқичда ҳали турмуш ўртоғингиз билан муносабатингиз яхши. Акс ҳолда у бегона аёлларнинг гапларини сизга айтиб бермаган бўларди. Демак, шу пайтда у гапирган аёл билан дўстлашиб олиш чораларини кўриш керак. «Қани дадаси, шу аёл билан таништиринг, уни ўзим рухшуносга олиб бораман» денг, масалан. Унга ачинаётганингизни намойиш этинг. У аёл билан танишиб, гаплашганингиздан кейин эса унинг бор камчиликларини эрингизга сўзлаб беринг. Аёлни чидамсизлик, сабрсизлик ва ношукрлигини далиллар билан келтиринг. Фактлар топилишига эса ишончимиз комил. Жуда топилмаса, сал бўрттирарсиз. Ҳижолат бўлманг! Бегона эркаккаки у ўз эрини (собиқми, борими, фарқи йўқ) ё яқинларини ёмонлабдими, сиз ҳам қарши далиллардан ўз фойдангизга ишлаб қолинг.

 

Ўзгарди, қўйди!

Сиз ҳар доимгидек уйларингизни озода тутиб, ош-овқатингизни вақтида пиширяпсиз, болаларнинг ҳам, эрингизнинг ҳам кийимлари ювилган, дазмолланган. Лекин бегингиз кейинги пайтда аввалгидан асабий. Нуқул ишингиздан камчилик топади. Норозилигидан худди у шу турган уйидан кўра тузукроқ уйда яшаши, яхшироқ машина ҳайдаши, болалари ҳам ақллироқ, хотини эса сиздан-да уддабуронроқ бўлиши кераклигини уқасиз. Овқатингиз ярим соатга кечикса, қирғин жанжал қилади, авваллари ўзи бемалол қилиб қўйиши мумкин бўлган ишни сиз бажаришингизни талаб қилади. Масалан, сиз манти пишираётганингизда, бемалол кўйлагини дазмоллаб кетаётган одам, энди қўлига дазмол олмаслигини, бу эркак кишига ярашмаслигини айтиб, даъво қилади. Ҳар доим мақтаб-мақтаб еган мантингиздан ҳам камчилик топади, жуда бўлмаса, тузи кам дейди.

Нима қилиш керак? Индамай айтганини қилганингиз сари талаблари ҳам ошиб бораверади. Бу босқичда эрингизнинг сизга ёқмаган жиҳатларини гапиришга ўрганишингиз керак, акс ҳолда у ҳамиша ўзига қандай қулай бўлса, шундай яшашга ўрганади-қолади.Агар гапларингиз туфайли жанжал чиқишидан қўрқсангиз, у ҳолда шу қурқувларингизни енгиш устида ишлашингиз керак. Ўз фикрингизни, воқеликка муносабатингизни айтишни ўрганинг, бусиз ўзингизга қулай муносабатларни қуриш мумкин эмас. Агар-да, ўз ҳуқуқларингизни талаб қилоладиган аёл бўлсангиз, у ҳолда эрингиз билан келишмовчиликларнинг сабабини топишингиз керак. Кўпинча аёллар эркак киши ундай қилиши керак, бундай бўлиши керак, дейдилар-у, бекларининг истаклари ва норозиликларига эътибор бермайдилар. Балки унинг истаклари амалга ошмаёгани учун ҳам у норозилигини майда нарсаларга кўчираётгандир? Агар ҳақиқатан ҳам шундай бўлса, унинг гапларига қулоқ тутинг, унга нималар ёқмаётганини тингланг ва бартараф этинг.

 

Қўл телефонми,жон телефон?

Севишганлар, одатда бир-бирлари билан кечқурунлари, шанба-якшанба кунлари ҳам гаплашгилари келади. Ҳаётий вазият, турмушдагишарт-шароит боис бегингизнинг кўнглини овламоқчи бўлган парининг зудлик билан ечилиши керак бўлган иши чиқиб қолар. Хуллас улар бир-бирлари билан қўл телефонлари орқали алоқага чиқиб туришгани боис, жуфти ҳалолингиз ҳар қандай усуллар билан сиздан алоқа воситасини яширишга ҳаракат қилади. Овозини ўчириб қўйиш, келаётган телефонларга жавоб бермаслик, пароль ўрнатиш ёки умуман фойдаланмаслик… Сабабини сўрасангиз эса жавоблар тайёр: «Қарз олувдим, сўраяпти»дан «группамиздаги йигитлар безор қилиб юборди»гача. Энди у телефонинини шунчаки столга қўйиб қўймайди, чўнтагида эсидан чиқармайди, ўзи билан, ҳатто, ваннахонага ҳам олиб кириб кетиш одатини чиқаради.

Нима қилиш керак?

Одатда телефонида қиз-жувонлар билан гаплашиб юрадиган эркаклар, сизни ҳам текшириб юришади. Демак, сиз ҳам телефонингизга пароль ўрнатинг-у, унинг телефони паролдан чиқарилганидан кейингина сиз ҳам паролдан чиқаришингизни айтинг. Агар телефонингизга пароль қўйишингиз, уни ҳавотирга солмаса, қайғурманг. Демак у сизга ишонади. Хотинига ишонган эркаклар эса, одатда, ўзи ҳам ҳиёнат қилмайди. Ҳар ҳолда шунга умид қиламиз.

 

Ва бошқа белгилар…

Эркак кишининг тинимсиз ишдан кеч келиши, лавозими ё маоши кўтарилмаган бўлса-да, «иши кўпайган» и, ташқи кўринишига одатдагидан кўпроқ аҳамият бериши, уйга камроқ пул сарфлай бошлагани, дам олиш кунлари ҳам «иши чиқиб қолиши».

Нима қилиш керак?

Эрингизни икки қўллаб бировга бериб қўймаслигингиз керак! Унинг учун курашишга қарор қилган бўлсангиз, сабр сизга ёр бўлсин. Кураш узоқ давом этиши ва бу сизнинг унча-мунча асбингизга путур етказиши турган гап. Бегингиз курашиш учун арзиса, аввалги муносабатларингиз уларни қайта қуришга лойиқ бўлса, вақтни бой берманг. Рақибингизни йўқ қилиш учун қуйидаги усуллардан фойдаланинг:

Ўзингизга четдан қаранг. Балки эрингизнинг «чапга» қарашида сизнинг ҳам айбингиз бордир. Демак, ўз ташқи кўринишингиз билан шуғулланишнинг айни вақти. Спортзалга ёзилинг, целлюлитга қарши массаж олинг, косметолог, сартарош ва стилист хизматларидан фойдаланинг. Ўзингиздан пул аяманг. Оилавий бюджетни ҳеч иккиланмай ўзингизга сарфланг.
Иккинчи «асал ойи» уюштиришга нима дейсиз? Балки бирга дам олишга чиқарсизлар ё шаҳар айланарсизлар? Дам олиш чоғи ҳамиша хурсанд, бахтли кўринишда бўлинг. Ҳиёнат ҳақида ўйламанг (қанчалар оғир бўлмасин). Биргаликда дам олаётганингиз онлари туширилган суратларнинг энг чиройлиларини ижтимоий тармоқларга жойланг – рақибангиз куйиб «ўлиш»ни бошласин.
Яқинларингиз ва дўстларингиз билан режалаштирилмаган учрашувлар уюштиринг. Эрингизнинг учрашувларини чилпакка чиқариш учун бу ҳақда унга охирги дақиқада айтинг. Зудлик билан ечилиши керак бўлган оилавий муаммолар ўйлаб топинг: болани қаердандир олиб кетиб, бирор жойга олиб бориб қўйиш, меҳмон кутиш,уйда таъмирлаш ишларини бошлаш. Оилавий ишлар билан андармон эрингиздан мақтовларингизни аяманг.
Эрингизнинг ишхонасига бориб туринг. Иложи бўлса, ҳамкасбларидан бирортаси билан дўстлашиб олинг. Ўшанда мажлис бўлдими, ё якшанба куни ишга чақиришдими, бохабар бўлиб турасиз.
Турмуш ўртоғингиз билан очиқчасига гаплашиб олинг. Бақир-чақир қилманг, «шаллақи» деган тамға ҳозир сизга умуман керак эмас. Унга нима етмаётганини сўранг. Ўзингизни ерга урманг. Ҳеч нарсани билмагандек, индамай юравериш эрингиз ва унинг севгилиси учун жуда қулай. Муносабатларни ойдинлаштирмоқчи бўлсам, у албатта ташлаб кетади, дейсизми? Насиб қилса, ундай бўлмайди. Негаки, статистикага кўра, ҳиёнат қилганларнинг атиги 8 фоизигина оиласини ташлаб кетаркан.
Хулоса ўрнида, гап шуки, эрингиз учун курашиш ёки курашмаслик қарорини чиқариш сизнинг қўлингизда. Нима бўлганида ҳам ўзингиз ва ўз ҳаётингизнинг қадрига етинг, деймиз! Ҳаёт олдинда ва бу ҳаётингиз, албатта, бахтли бўлишига ишонинг.

Назокат тайёрлади.

 

darakchi.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Гўшт нархи кескин ошмоқда

Ўзбекистонда гўшт нархи сўнгги вақтларда сезиларли қимматлашди.

ЖЧ-2026ни ўтказиб юборадиган энг қиммат футболчилар рейтинги тузилди

Transfermarkt мутахассислари ўзига хос рейтингини эълон қилишди.

Трамп Саудия шаҳзодаси ҳақида кескин баёнот қилди

Дональд Трамп Муҳаммад ибн Салмон ҳақида кескин ва баҳсли баёнот берди.

Туркия АҚШни огоҳлантирди!

Агар курдлар Эронга қарши ҳужумларда иштирок этса, дарҳол ҳарбий жавоб бўлади.

Россия Украина борасида Жанубий Кореяни жиддий огоҳлантирди

Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко маълум қилди.

"Бу ёлғон. Мен унинг гапларини эшитдим ва..."

Ушбу баёнот Парижда бўлиб ўтган "G7" давлатлари ташқи ишлар вазирлари учрашувидан сўнг оммага олиб чиқилди.

Ўзбек клубларига миллиардлар ажратилди

Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.

Россия яқинлашмоқда

DeepState таҳлилий ресурсининг янгиланган маълумотларига кўра, Россия қўшинлари Донецк вилоятининг бир қатор ҳудудларида олдинга силжиган.

ОАВ: Саудия Арабистони уруш сабаб АҚШга чақириқ билан чиқди

Бу ҳақда The Guardian Саудия разведка манбасига таяниб хабар берди.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Нетаньяху Исроилдан қочиб кетди

У Эрон баллистик ракета отишидан олдин қочишга улгурибди.

Эрон ҳаммани ва ҳамма нарсани бомбардимон қилмоқда

Эрон ОАВларининг хабарларига кўра, Баҳрайндаги Америка объектлари ва базаларида 8 тадан ортиқ кучли портлашлар юз берган.

Кремль Зеленскийни "қўшинларни олиб чиқишга" чақирди

Бу ҳақда Россия Федерацияси президенти матбуот котиби Дмитрий Песков баёнот берди.

Техпаспорт эндиликда 5 йилга берилади

Ўзбекистонда янги тартиб жорий этилди.

Буданов Хорлидаги терактда айбдор деб топилди

Янги йил оқшомида Украина Қуролли Кучлари Херсон вилояти Хорли шаҳридаги кафе ва меҳмонхонага 3та дрон билан ҳужум қилган эди.

Эрон олий раҳнамоси Мужтабо Хоминаий Москвада эмас

Дипломатнинг таъкидлашича, мвзкур урушда мағлуб бўлган тақдирда ҳам, эронликлар буни мағлубият деб қабул қилмайди.

Тошкент ва Сирдарёда «Умра» билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида «Умра» зиёратига юбориш билан боғлиқ бир қатор фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

Туркияда муҳожирлар қайиғи чўкди: камида 18 киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.

Хитой ва Покистондан ташаббус: Эрон атрофидаги урушни тўхтатиш режаси таклиф этилди

Хитой ва Покистон Эрон атрофидаги можарони бартараф этиш мақсадида қўшма тинчлик ташаббусини илгари сурди.

Трамп Эрон сулҳ сўраганини айтди. Теҳрон жавоб қайтарди

АҚШ президенти Доналд Трамп бугун Теҳрон Вашингтондан сулҳ сўраганини эълон қилди.

Трампнинг баёноти: Эрон ҳеч қачон ядровий қуролга эга бўлмайди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ядровий қуролга эга бўлмаслигини қатъий таъкидлади.

Миршаймернинг кескин баёноти: «Трамп ва Нетаньяху Нюрнбергда осилган бўлар эди»

Агар Нюрнберг суд жараёнлари бугун ўтказилганида, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху қатл этилган бўлар эди.

Европадан танқид: Зеленский маблағларни жуда тез сарфламоқдами?

Европа Иттифоқи доирасида Украинага ажратилаётган маблағлар юзасидан танқидлар янграмоқда.

Axios: АҚШ ва Эрон Ҳўрмуз бўғозини очиш эвазига сулҳни муҳокама қилмоқда

Axios маълумотига кўра, АҚШ ва Эрон Ҳўрмуз бўғозини очиш шарти билан сулҳни назарда тутувчи эҳтимолий келишувни муҳокама қилмоқда.

Оила фаровонлиги ва гендер тенглик — бир мақсад, бир йўл

Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.

Хоразмда пайвандлаш ускунаси ичига яширилган героин фош қилинди

Айни пайтда мазкур жиноятга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Андижонда қалбаки дори воситалари тайёрловчи 3 та яширин лаборатория аниқланди

Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.

Миср кемаси Россиянинг "Арктик Метагаз" газ ташувчисини тортиб олаётгани хабар қилинди

Ливия Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумотига кўра, кема ҳозирда қирғоқдан 62 мил узоқликда жойлашган.

Исроил ҳужумларида Ливанда ҳалок бўлганлар сони 1 247 нафарга етди

Сўнгги 24 соатда Исроил қўшинлари Ливан ҳудудига амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида камида тўққиз киши ҳалок бўлди.

НАТО: Ҳамиша иттифоқчиларимизни ҳимоя қилиш учун зарур чораларни қўллаймиз

НАТО бугунги кунда Ирондан Туркияга йўналтирилган ракетани ишга тушириш ҳолатига муносабат билдирди.

Озарбайжонда фожиавий воқеа: эркак онасини ўлдириб, ўзини ёқиб юборди

Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.

АҚШдан Эронга огоҳлантириш: барча дрон ва ракеталарни тўхтатиш керак

АҚШ давлат котиби таъкидлашича, Эрон барча турдаги дронлар ва ракеталарни ишлаб чиқаришни тўхтатиши шарт.

Европа Иттифоқига жиддий айблов: Украина ҳужумлари учун ҳаво ҳудуди очилганми?

Европа Иттифоқи Украинага Россияга қарши ҳужумларда билвосита ёрдам бераётганликда айбланмоқда.

Эрондан огоҳлантириш: Ҳормуз бўғозидаги ҳар қандай провокация вазиятни кескинлаштиради

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Ҳормуз бўғозидаги ҳар қандай провокация минтақадаги вазиятни янада оғирлаштириши мумкинлигини билдирди.

Россиядан чақириқ: Яқин Шарқдаги урушни зудлик билан тўхтатиш керак

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Форс кўрфази мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари билан мулоқот ўтказиб, Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди.

Эрондан жиддий айблов: гуманитар самолётга ҳужум ортида АҚШ ва Исроил борми?

Эрон Fars ахборот агентлиги орқали АҚШ ва Исроилни гуманитар ёрдам олиб кетаётган фуқаролик самолётига ҳужум қилганликда айблади.