Эркак клиник ўлим пайтида Пайғамбар билан кўришганини таъкидлади

Эркак клиник ўлим пайтида Пайғамбар билан кўришганини таъкидлади

Ижтимоий тармоқларда икки маротаба клиник ўлимдан омон чиққан эркак ҳақидаги ҳикоя кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда, дея хабар берди “NDERF” сайти.

Чарлининг таъкидлашича, у коинотга саёҳати давомида ҳақиқатда мавжуд бўлган Исо Масиҳ билан кўришган. Шунингдек, у охир замон чоғида атеистларга жуда ҳам қийин бўлишини атиб ўтди.

Чарли юрагидаги муаммоси туфайли бир неча маротаба ўлим билан юзлашган. Ҳаттоки унинг юраги бир кеча-кундузда икки маротаба тўхтаб қолган. Аммо бахтига шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлишган.

Ўзининг клиник ўлими давомида конинот бўйлаб саёҳат қилганини, у ерда Исо Масиҳ ҳамда фаришталар билан кўришганини ҳикоя қилиб берди. У ўзини қўлларидан тутиб турган фаришталарнинг юзларига қараб уларнинг қандай эканлигини кўришни хоҳлаган, аммо жуда ёрқин нур бунга тўсқинлик қилган. Бироз вақт ўтиб, нур пасая бошлаган, шунда эркак ёрқин нур, аслида, Исо Масиҳ эканлигини билган.

Унинг яқинига яқинлашаётганида эса узоқдан “Сенинг вақтинг ҳали келмади”, деган сўзлар эшитилган. Юраги иккинчи маротаба тўхтаганида ҳам худди шу ҳолат юз берган. Аммо бу сафар унга бу сўзларни Исо Масиҳнинг Ўзи айтган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!