Эрдўған: Туркияда коалиция ҳукуматлари даври абадий ёпиқ

Эрдўған: Туркияда коалиция ҳукуматлари даври абадий ёпиқ

Туркияда 14 ва 28 май кунлари бўлиб ўтган сайловлар халқнинг президентлик бошқарув тизимига ишончини яна бир бор намойиш этди. Бу ҳақда чоршанба куни Анқарада нутқ сўзлаган Президент Ражаб Тойиб Эрдўған айтди.

Туркия раҳбари ҳар 3-5 ойда Туркия Вазирлар Маҳкамаси таркиби ўзгариб турадиган коалиция ҳукуматлари даври бир марта ва бутунлай ёпилганини таъкидлади.

“Замонавий Туркиядаги демократия даражаси дунёнинг кўплаб давлатлари орзу қилган даражага етди. Мамлакатимиз ҳар томонлама ривожланиб бормоқда. Белгиланган барча мақсадларга эришилмагунча, биз тўхтамаймиз. Бунинг учун ҳокимиятнинг ҳар уч тармоғи ишининг уйғунлиги жуда муҳим”, — деди давлатимиз раҳбари.

Давлат раҳбари халқаро майдондаги инқирозларга қарамай, Туркия иқтисодиёти охирги йилларда йилига ўртача 5,5 фоиз ўсганини эслатди.

Эрдўған, “Туркиянинг 100 йиллиги” концепцияси туфайли бундан ҳам таъсирчан натижаларга эришилишига ишонч билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!