Эрдўған турк лираси қадрсизланишида АҚШни айблади

Эрдўған турк лираси қадрсизланишида АҚШни айблади

Турк лираси курсининг пасайиши Анқаранинг Туркияга ҳурматсизлик қилган АҚШнинг талабларини бажаришдан бош тортгани оқибати ҳисобланади. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған айтиб ўтди. Унинг таъкидлашича, Туркия миллий валютаси қадрсизланиши сабаби сиёсийдир.

Эрдўғаннинг айтишича, Туркия бугунги кунда дуч келаётган муаммолар бирорта давлат ўзининг тўлиқ сиёсий ва иқтисодий хавфсизлигини таъминлай олмаслигидан дарак бермоқда. 

Эрдўған шу муносабат билан Анқаранинг сабри тугаётгани ва у ташқаридан босим ўтказилишига қарши қўл қовуштириб ўтирмаслигини айтган. Туркия президентининг айтишича, Туркиянинг унинг иқтисодиётини молия бозоридаги манипуляциялар ёрдамида путур етказишга уринишларга экспорт, ишлаб чиқариш ва бандликни ошириш жавоб бўлади.     

Эрдўған барча омонотлар турк лирасида жамғарилиши лозимлигини айтган. Бунда активларни хорижий валютадан лирага ўтказиш муҳимдир.

Эрдўған фуқароларни миллий валютага ишонишга чақирган. “Фуқароларга айтаман: турк лирасига ишонинг! Импорт ва экспорт билан шуғулланмайдиганларга хорижий валюта керакмас”, деб айтмоқда Эрдўған. 

Эрдўған Туркия яқин орада иқтисодиётдаги салбий ҳолатни енгиб ўтишига умид билдирган. “Бироқ биз муаммолар ортида бойишни истаганларни ҳам, оғир дақиқаларда  қўллаб-қувватлаган ва жонбозлик кўрсатганларни ҳам унутмаймиз”, деб ваъда қилган Эрдўған.     

“Туркия мураккаб даврни бошдан кечирмоқда. Айнан шундай вақтда ҳамюртлари кулфатларида бойимоқчи бўлиб, давлат ва халқни сотаётганлар кимлиги, ишлаб чиқариш ва бандликни ошириш учун барча имкони бор ишни қилаётганлар кимлиги аён бўлади. Туркия ва халқи манфаатларидан ўзининг манфаатларини устун қўювчи одамлар кимлигини билмоқдамиз”, деб айтган Эрдўған.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!