Эрдоған Илҳом Алиев билан Тоғли Қорабоғга келди

Эрдоған Илҳом Алиев билан Тоғли Қорабоғга келди

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ўтган кузгача тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси назорати остида бўлган Шуша (Шуши) шаҳрига келишди. Бу ҳақда "Спутник Озарбайжон" хабар берди.

Эрдўғаннинг Озарбайжонга ташрифи икки кун, 15-16 июнь кунлари давом этади. “НАТО саммитидан сўнг биз Озарбайжоннинг тарихий ва маданий пойтахти Шушага борамиз. Қорабоғдаги ғалабага бағишланган ушбу ташриф Туркия-Озарбайжон алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва чуқурлаштиришга хизмат қилади. Кавказ тарихи имон, матонат ва жасорат билан қайта ёзилмоқда”, деди Туркия президентининг расмий вакили Иброҳим Калин.

Алиев ва Эрдўған, Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, икки мамлакат ўртасидаги энг йирик битимлардан бирини имзолашмоқчи.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!