Эрдоған: “Аё София”ни черковдан эмас, музейдан масжидга айлантирдик”

Эрдоған: “Аё София”ни черковдан эмас, музейдан масжидга айлантирдик”

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ҳукумат мажлисида яна бир бор “Аё София” масжиди масаласига тўхталиб ўтди. У ташқаридан бўлаётган танқидларнинг ортида маданий меросни ҳимоя қилиш мақсади эмас, балки Туркия ва ислом душманлиги борлигини таъкидлади. 

“Нотўғри бир қарор билан “Аё София”ни музейга айлантирган эдик, уни яна биз қайтадан масжидга айлантирдик”, – деди у. 

Президентнинг айтишича, Туркияда ҳар 460 ғайримусулмонга битта ибодатхона, Европада эса ўртача ҳар 2 минг мусулмонга битта масжди тўғри келади. 

“Ер остида ётган миллионлаб аждодимиз, ер устидаги 83 милллион аҳоли олдидаги масъулиятимизни адо этганимиздан хурсандмиз”, – деди Эрдоған. 

Эслатиб ўтамиз, “Аё София” 1934 йилда, Туркиянинг биринчи президенти Мустафо Камол Отатуркнинг даврида масжиддан музейга айлантирилган эди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!