Эрдоған Авлиё София ибодатхонасини масжидга айлантирди. Унга таҳдид қилишмоқда

Эрдоған Авлиё София ибодатхонасини масжидга айлантирди. Унга таҳдид қилишмоқда

Греция ҳукуматининг расмий вакили Стелиос Пецас, Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдоғаннинг Истанбулдаги Aвлиё София соборини (Aё-София) музейдан масжидга айлантириш тўғрисидаги қарорини тарихий хато деб баҳолади ва шунингдек, Греция халқаро ташкилотлар ва Европа Иттифоқи томонидан Туркияга қарши санкциялар киритишга ҳаракат қилишини айтди.

"Эрдоған тарихий хатога йўл қўйди. Умид қиламанки, бу амалга ошмайди", – деди Пецас шанба куни Skai телевизион каналида.

Унинг сўзларига кўра, Эрдоғаннинг қарори унга муаммолар яратади.

"Греция бу хатти-ҳаракатларни қоралайди ва Туркия учун оқибатлари ёмон бўлиши учун ҳамма нарсани қилади. Нафақат Европа, балки ЮНЕСКО каби халқаро ташкилотлар ҳам санкциялар киритиши мумкин", – деди ҳукумат вакили.

"Биз бирон-бир шаклда санкцияларни қўллашимизга шубҳа йўқ", деб таъкидлади Пецас, бу масала Европа Иттифоқининг бўлажак саммитида кўтарилишини тушунтирди. "Халқаро қонунларни бузган ҳар бир киши унинг бузилиши учун оғриқли санкциялар борлигини тушуниши керак",–  деди вазирлар маҳкамаси вакили.

Бош вазир Криакос Мицотакис, жума куни Aё-Софияни масжидга айлантириш ҳақидаги Туркиянинг қарорини кескин қоралади. Бош вазирнинг сўзларига кўра, ушбу ҳаракат нафақат Туркиянинг Греция билан муносабатларига, балки унинг Европа Иттифоқи, ЮНЕСКО ва умуман дунё ҳамжамияти билан муносабатларига таъсир қилади. Греция Президенти Екатерина Сакелларопулу Православия ва бутун христиан оламининг рамзи бўлган Aё-Софияни масжидга айлантириш тўғрисидаги қарор тарихий хотирага таҳдид солади ва динлар ўртасидаги мулоқот қадриятларига путур етказади, деб таъкидлади. Греция ташқи ишлар вазири Никос Дендиас соборни масжидга айлантириш қарорини провокация деб атади. Ўз навбатида Греция Маданият ва спорт ишлари вазири Лина Мендони Туркиянинг ушбу қарори бутун цивилизациялашган дунё учун жиддий синов эканлигини таъкидлади. Унинг фикрича, Президент Эрдоған "Туркияни маданий изоляция қилиш тўғрисида қарор қабул қилди".

Туркия қарори

Туркия президенти Тоййиб Эрдоған жума куни Aё-Софияда мусулмонларга ибодат қилишга рухсат берувчи фармонга имзо чекди. Туркия раҳбарининг Твиттер саҳифасида эълон қилган ҳужжатда айтилишича, "Aё-София масжиди ибодат учун очилиши тўғрисида қарор қабул қилинди".
Бунга қадар, жума куни Туркия Давлат Кенгаши Aясофияга музей мақомини бериш тўғрисидаги ҳукуматнинг 1934 йилдаги қарорини бекор қилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!