“Энг илғор мутахассис” армия ўйинларига старт берилди (+фото)

“Энг илғор мутахассис” армия ўйинларига старт берилди (+фото)

Бугун, 18 август куни Мудофаа вазирлиги қўшинларида “Мен ғолиб” шиори остида ўтказиладиган “Энг илғор мутахассис” армия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди ва мусобақаларга старт берилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Тошкент ҳарбий округига қарашли “Чирчиқ” дала-ўқув майдони тонг саҳардан ҳарбий хизматчилар, иштирокчи жамоа вакиллари, давлат ва жамоат ташкилоти ходимлари, фахрийлар ҳамда ёшлар ва маҳаллий аҳоли билан гавжум бўлди. Албатта, буларнинг бари карантин талабларига тўла риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда.

 “Энг илғор мутахассис” армия ўйинларига старт берилди (+фото) “Энг илғор мутахассис” армия ўйинларига старт берилди (+фото) “Энг илғор мутахассис” армия ўйинларига старт берилди (+фото)

Очилиш маросими Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбанов ўз табрик сўзида барча жамоаларга омад тилаб, бу каби мусобақалар ҳарбий хизматчиларнинг жанговар қобилиятини ошириши, қолаверса, ёшлар қалбида она Ватанга бўлган муҳаббат, ҳарбий хизматга эса ҳавас уйғотишини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг саф майдони бўйлаб Ҳарбий парад уюштирилди. Жанговар техникаларнинг бирин-кетин олиб ўтилиши ҳам кузатувчиларда катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, мусаффо осмон узра шоу кўрсатган ҳарбий авиация ҳамда ҳаво десантчиларининг парашют билан сакраш машқлари юртдошларимизга ўзгача завқ улашди.

“Энг илғор мутахассис” армия ўйинларига старт берилди (+фото) “Энг илғор мутахассис” армия ўйинларига старт берилди (+фото) “Энг илғор мутахассис” армия ўйинларига старт берилди (+фото) “Энг илғор мутахассис” армия ўйинларига старт берилди (+фото)

Шу билан жамоалар “Танк биатлони” мусобақасига киришди. Шиддатли баҳсларга бой бўлган беллашув якунига кўра, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти вакиллари иккинчи ўринга сазовар бўлган бўлса, биринчи ва учинчи ўринларга Марказий ҳарбий округ жамоалари эга чиқиб, мутлақ ғолиб бўлди.

Ғолибларга Мудофаа вазири томонидан медаль, диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Шунингдек, “Чирчиқ” дала-ўқув майдонида “Жанговар машиналар биатлони”, “Армия биатлони”, “Ўқ отиш спорти” ва “Тош кўтариш” мусобақалари бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, мусобақалар шу йилнинг 22 августига қадар Тошкент ҳарбий округи “Чирчиқ” дала-ўқув майдони ва Марказий ҳарбий округнинг “Сазаган” ҳамда “Каттақўрғон” полигонларида давом этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!