Энди Ўзбекистонда етиштирилган пиёз Дубайда сотилади

Энди Ўзбекистонда етиштирилган пиёз Дубайда сотилади

Энди Ўзбекистонда етиштирилган пиёз Дубай расталарида сотилади. Бу ҳақда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги хабар берди.

Дубайга Ўзбекистонда етиштирилган пиёзнинг илк партияси етиб борди. Сабзавот Тошкент ва Бухоро вилоятларида етиштирилган бўлиб, фитсоанитария сертификати асосида юкланган маҳсулотнинг илк партияси 48 тоннага тенг.

Яна 2 фура (48 тонна) пиёз фитсоанитария сертификати асосида юкланиб, айни вақтда юк машиналар орқали етказилмоқда.

"Буни улкан мегаполисда ўтказилган "Gulfood 2024" кўргазмасининг амалий натижаси дейиш мумкин. Бутун дунёдан иштирок этадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилари, ишлаб чиқарувчилар учун халқаро майдонда янги ҳамкорлар, янги алоқалар ўрнатиш учун самарали платформа бўлди", — дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!