ЕЧЛ. «Барселона» йирик ҳисобда ПСВни енгди, Мессидан эса илк хет-трик!

ЕЧЛ. «Барселона» йирик ҳисобда ПСВни енгди, Мессидан эса илк хет-трик!

Европа чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидан ўрин олган “Барселона” – ПСВ учрашувида мезбонлар йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Ушбу учрашувда Голландия клуби ўйинни анча фаол бошлади. Лекин, 31-дақиқада Месси жарима зарбасидан гол ургандан сўнг барчаси ўзгариб кетди. Иккинчи бўлимни ҳам яхши бошлаган ПСВ учрашувнинг 74-дақиқасида Дембеле ҳисобни ишонарли ҳолатга олиб келиб қўйди. Бироқ, 3 дақиқа ўткач аргентиналик футболчи дублини расмийлаштирди. 79-дақиқада 10 киши бўлиб қолган “анорранглилар” яна бир гол уришга муваффақ бўлди.

Гол муалиффи яна ўша Месси.

Шундай тарзда, Каталония клуби, гуруҳида етакчига айланиб олди. 

Барселона – ПСВ 4:0

18 сентябрь, 21.55, «Камп Ноу»

Гол: 1:0 – 31 Месси, 2:0 – 74 Дембеле, 3:0 – 77 Месси, 4:0 – 87 Месси.

Барселона: Тер Стеген, Пике, Альба, Серджи Роберто, Умтити, Ракитич (Видаль, 85), Бускетс, Коутиньо (Лангле, 81), Дембеле (Артур, 83), Месси, Суарес.

ПСВ: Зут, Швааб, Тасенде, Думфрис, Виргевер (Изима-Мирен, 66), Хендрикс, Перейро, Лосано, Росарио (Гутьеррес, 82), Бергвейн (Мален, 78), де Йонг.

Огоҳлантиришлар: Виргевер (30), Умтити (55), де Йонг (57).

Четлатиш: Умтити (79).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!