Дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистонликларнинг дастлабки рақиблари

Дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистонликларнинг дастлабки рақиблари

Эртага, 25 август куни Япониянинг Токио шаҳрида дзюдо бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати старт олади. Келаси йили ушбу шаҳарда ўтадиган Олимпия ўйинларига энг йирик лицензион очколарни тақдим қиладиган мусобақа ҳамюртларимизнинг хам диққат-марказида. Демак, унда Ўзбекистон термасининг 11 нафар вакили ғолиблик учун баҳс олиб боради.

Миллий олимпия қўмитасининг хабар беришича, бироз аввал мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтган. Унга кўра, ҳамюртларимиз дастлабки беллашувларини қуйидаги рақибларга қарши ўтказишади:

-60 кг: Шарофиддин Лутфиллаев – Муҳаммад Рашнонезхад (ХДФ);

-60 кг: Диёрбек Ўрозбоев – Адонис Диас (АҚШ);

-66 кг: Шаҳрам Аҳадов – Марко Толинантениана (Мадагаскар);

-66 кг: Сардор Нуриллаев – Айюб Ал Адрисси (Қатар) / Индрит Куллхаж (Албания);

-73 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев – Муҳаммад Моҳелдин (Миср) / Хорхе Фернандеш (Португалия);

-81 кг: Шарофиддин Болтабоев – Никон Забороскиус (Молдавия);

-90 кг: Яҳё Имомов – Маркус Ниман (Швеция);

-100 кг: Муҳаммадкарим Хуррамов – Петер Палтчик (Исроил);

+100 кг: Бекмурод Олтибоев – Владислав Циарпицки (Беларусь) / Шакармамад Мирмамадов (Тожикистон);

-52 кг: Диёра Келдиёрова – Хуана Диого (Португалия);

-70 кг: Гулноза Матниязова – Ниҳол Ландоси (Тунис).

Маълумот учун: ХДФ – Халқаро дзюдо федерацияси байроғи остида курашадиган вакил.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!