ДХА: Стикерлар алмаштирилмайди

ДХА: Стикерлар алмаштирилмайди

- Ижтимоий тармоқлардаги оммавий гуруҳлар ҳамда кенг жамоатчиликда Давлат хизматлари марказлари орқали берилган стикерлар машина сотилганда, носоз ёки яроқсиз ҳолга келиб қолганда алмаштириб бериладими, деган саволлар кўпаймоқда.

Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати ушбу масалага ойдинлик киритди.

- Машиналар ҳаракатланиши учун ДХМлар томонидан илгари берилган махсус рухсатнома (стикер)лар карантин чекловлари амал қилиш даврида қўлланилиб келинмоқда.

Стикерлар бериш хизмати Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 мартдаги 13-сон йиғилиш Баёни билан тасдиқланган тегишли вақтинчалик тартибга асосан амалга оширилган.

Мазкур тартибда махсус рухсатнома берилган машиналар ўзгариши муносабати билан уларни қайта расмийлаштириш назарда тутилмаган.

Бундан ташқари, Давлат хизматлари марказлари орқали автотранспорт воситаларига стикерлар бериш 2020 йил 9 апрелдан тўхтатилган.

Маълумот учун, ҳар бир стикер голограммалар билан биргаликда my.gov.uz портали орқали алоҳида уникал рақам билан расмийлаштирилган. Унга киритилган маълумотларга ҳозирда Давлат хизматлари марказлари томонидан ўзгартириш киритишнинг техник имконияти мавжуд эмас.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!