Дунёнинг митти мўъжизаси

Дунё мўъжизаларга тўла. Атрофга қаранг, борлиқдаги ҳар бир мавжудот ўзига хос яратилган. Ҳатто, бир кишининг бармоқ изи иккинчи бир одамнинг бармоқ изини такрорламайди. Шуниси ҳам борки, ҳамма мўъжизани ўзича англайди. Кимгадир ноёб кўринган нарсалар, ким учундир оддийдек туюлиши мумкин. Аммо ҳаётда шундай митти жонзотлар борки уларнинг ақли ва тиришқоқлигига, ҳатто олимлар ҳам тан берган. Бугун ана шундай митти мўъжизалар ҳақида сўз юритамиз.
Асаларилар бир кило асал йиғиш учун
Ер шарини ўн марта айланиб чиқади
Асалари ҳашаротлар ичида озуқа учун гул шираси (нектар) йиғадиган ягона жонзотдир. Асаларини кўпчилик фақат асал ишлаб чиқаради, деб ўйлайди. Аслида асал ишлаб чиқариш унинг вазифаларидан биридир. Бундан ташқари, у гулларни, ўсимликларни чанглатувчи ҳам ҳисобланади. Асаларининг иштирокисиз кўплаб ўсимликлар мева бермайди.
Асалари худди чумолига ўхшаб ижтимоий ҳашаротдир. Унинг тузилиши, иш фаолияти ва меҳнатининг маҳсули ақлни лол қолдирадиган даражададир.
Ҳайвонлардаги табиий сезги жуда мураккаб ҳолатдир. Лекин бу касбий эмас. Яъни, бу сезги ҳайвонларнинг ўз кучи, меҳнати эвазига шаклланган эмас, балки Аллоҳ таоло тарафидан инъом этилган ҳолатдир.
Асалари бир томчи шира йиғиш мақсадида мингдан ортиқ гулларга қўнади.
У гулга қўниб нектарни сўриб бўлгач, ўзидан бир белги қолдиради. Токи унинг шериклари ўша гулга қўниб, нектар излаб вақтлари кетмасин.
Асалари юз грамм нектар йиғиш учун миллионтача гулга қўнади. Бир килограмм асал тўплаш учун эса асалари тахминан бир неча юз минг километр масофани босиб ўтади. Бу эса Ер шари атрофини тахминан ўн марта айланиб чиқишга тенгдир.
Юксиз асалари учаётган пайтда тезлиги соатига 65 километрга етади. Агар нектарни кўтариб олган бўлса, у ҳолда унинг тезлиги соатига 30 километрга пасаяди. Асалари олиб кетаётган нектарнинг оғирлиги танасининг учдан бирига тенг келади. Бу бир тонналик машина 300 килограмлик юкни олиб кетаяпти, деганидир.
Асалари нектарни олиб, инига қайтар экан, йўлда нектарни асалга айлантириш бўйича ўта мураккаб кимёвий амалиётларни бажарар экан. Инига етиб боргач, қайта ишлов берилган маҳсулот яна қайта ишланиб, соф асал ҳолига келтирилади.
узоққа учолмайдиган заифлари бўлади. Улар меҳнаткаш дўстларининг йиққан нектарларини қабул қилиб олиб, инга етказар, уни инга олиб кириб, муносиб жойга жойлаштирар экан. орасида Баҳор келиб, гуллар қийғос очилган пайтларда нектар йиғувчи арилар ўзидаги юкни бошқа арига топшириб, яна дарҳол нектар йиғишга жўнаб кетар экан. Асаларилар
Асаларилар оиласида тартиб-интизом кучли
Асаларилар оиласида малика ари бўлади. У бошқалардан ҳажмининг катталиги билан ажралиб туради. Малика асалари баҳор фаслида ҳар куни мингтадан то иккимингтагача тухум қўяди. Ақлни лол қолдирадиган ҳодисалардан яна бири шуки, ушбу малика ари малика аричаларни бир жойга, эркак аричаларни яна бир ўринга, урғочи аричаларни эса бошқа жойга тухум шаклида қўяр экан.
Урғочи арилар орасида маликага хизмат қиладиган, унга таом келтириб турадиган “оқсоч” арилар ҳам бор экан. Баъзи арилар маликаларига шоҳона таом сифатида гул чанги йиғиб келадилар. Агар малика ари ўлса, инда тартибсизлик ва заифлик юзага келади. Малика асалари инсонни чақмайди. Эркак асалариларнинг вазифаси — маликаларни уруғлантириш, урғочи асалариларнинг вазифаси хизмат қилиш, маликанинг вазифаси тухум қўйишдир.
Аллоҳ таоло асалариларни юксак даражада ўзаро ёрдамлашиб, тартибли, самарали меҳнат қилиб яшайдиган жамоа этиб яратди. Шунинг учун асаларилар жамоасида бузғунчилик, талафот етказиш, деган нарсалар кузатилмайди. Бу жамоа бир мақсад йўлида бирлашган, жипс жамоадир. Жамоа раҳбари бўлган малика асалари билан бирор масалада ҳеч ким тортишмайди. Жамоадаги ҳар бир асалари маликанинг махсус моддасидан унинг шу ердалигини ҳис қилиб турадилар. Чунки ушбу моддани махсус хизматчилар ҳар бир уяга етказиб турадилар.
Юқорида айтганимиздек, агар малика ўлса, уяда тартиб-интизом бузилиши содир бўлиб, бекорчилик тарқалади ва ишлар тўхтайди. Баъзи пайтларда малика йўқ бўлса, ўрнига унинг ўринбосари ёки “валиаҳди” жамоани бошқариб туради.
Урғочи асаларилар жуда кўп вазифаларни бажарадилар. Уларнинг умрига, жисмоний тузилишига қараб иш тақсимланади. Улар орасида ёш аричаларга қарайдиган “энага”лар, “тарбиячи”лар, уяга сув ташиб келадиган урғочилар, уяни ёз фаслига тайёрлайдиган, қишда уяни илитадиган, ин қуруқшаб қолса, намлантирадиган, уяни тозалайдиган, унинг деворларини махсус моддалар билан ялтиратадиган арилар ҳам бўлади.
Шунингдек, уяни душмандан ҳимоя қиладиган қўриқчи арилар ҳам бўлиб, улар инга кирмоқчи бўлган асаларидан махфий сўз (парол)ни сўрар эканлар. Агар айтса, уяга киришга рухсат берар, айтмаса, уни ўлдирар эканлар. Зарурат туғилган пайтда махфий сўз бошқасига алмаштирилар экан.
Аллоҳ таоло юқоридаги оятда “Унда одамлар учун шифо бордир”, деб марҳамат қилган.
Асалда шифо учун етмиш тўрттадан кўпроқ турдаги керакли моддалар бор.