Дунёдаги энг йирик ҳажмли Қуръон қайта таъмирланди

Дунёдаги энг йирик ҳажмли Қуръон қайта таъмирланди

2011 йилда Италияда яратилган рекорд даражадаги йирик Қуръони Каримнинг босма нусхаси Қозонда қайта таъмирдан чиқарилди.

“Islam today” сайтининг хабар беришича, барча таъмирлаш ишлари Халқаро алоқалар институтида амалга оширилган.

Маълум бўлишича, мазкур тарихий экспонатни яратишда италиялик экспертлар бир қатор хатоликларга йўл қўйганлар.

– Қуръон нусхасини яратишда мутахассислар китобнинг катталигига эътибор беришмаган, китобнинг муқоваси ҳамда саҳифаларини шунга муносиб тарзда яратишмагани боис, мусҳаф варақлангани сайин саҳифалар титилиб, муқовага ҳам путур етган, – дейди олий даражадаги реставратор-рассом, Татаристон тарихи кафедраси профессори Светлана Буршнева. – Қоғозларнинг блоки жуда заиф тикилгани, жилдининг ўта нафислиги сабаб, улкан ҳажмдаги китобни варақлашнинг имкони бўлмаган. Китобдаги оятлар битилган босма бўёқлар яхши қуритилмаган, шу боис кўплаб саҳифалар бир-бирга ёпишиб қолган,

Эслатиб ўтамиз, ҳажми 150х200 см бўлган Қуръон китобининг оғирлиги 800 кг бўлиб, у 632 саҳифадан иборат. 2011 йилда мазкур нусха “Гиннеснинг рекордлар китоби”га киритилган эди. Мазкур китоб Булғурда сақланади. 

Manba: islom.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!