Дональд Трамп рафиқаси танлаган мебелдан ими-жимида халос бўлган

Дональд Трамп рафиқаси танлаган мебелдан ими-жимида халос бўлган

АҚШ президенти Дональд Трамп рафиқаси Мелания танлаган мебелдан халос бўлган ва уни ўзининг дидига мос келадигани билан алмаштирган, деб ёзади The Washington Post.

Маълум бўлишича, Оқ уйга кўчиб ўтишидан ярим йил аввал Мелания Трамп замонавий минимализм услубидаги бир нечта интерьер буюмларини танлаган. Аммо рафиқаси йўқ вақтида Дональд Трамп унинг мебелини Людовик XIV услубидаги тилла суви югуртирилган ҳашаматли буюмларга алмаштириб қўйган.

Мелания Трампга яқин манбаларнинг фикрича, президентнинг бундай хатти-ҳаракати унинг ўз рафиқасига бироз бўлса-да ён беришга қодир эмаслигини кўрсатади.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!