Диний экстремизмни тарғиб қилган Раббонага қандай жазо берилди?

Диний экстремизмни тарғиб қилган Раббонага қандай жазо берилди?

– Айбимга иқрорман. Спиртли ичимликка ружу қўйиб, уни ташлаш учун жиҳод, ҳижрат қилиш ҳақидаги ноқонуний, диний мазмундаги маърузаларни тинглаганим бор гап.

Афсуски, диний илмим бўлмаганлиги сабаб бунинг оқибати қандай якун топишинивақтида англаб етмадим. Қилмишимдан чин кўнгилдан пушаймонман. Бу йўлга бошқакирмасликка ваъда бераман.

Бу эътиқоди сустлик қилиб, эгри йўлни танлаган иштихонлик Раббона Узоқовнинг пушаймони.

Гап шундаки, Раббона Узоқов 2014 йил 3 сентябрь куни "odno­klassniki.ru" ижтимоий тармоғига кириб, "Раҳимжон Узоқов" номли шахсий профилини расмийлаштирди.Ҳаммаси ўша кундан бошланди.

"Жиҳодчилар" диний экстремистик оқимининг ғоявий раҳнамоси ҳисобланган Абдували Мирзаевнинг "Абдували қори" номли видеолавҳа кўринишидаги ва бошқа бир нечта диний экстремистик ҳамда ақидапарастлик ғоялари билан суғорилган маърузаларини тинглаш Раббонанинг севимли машғулотига айланади. Кейин уларни профилидаги"ўртоқ"ларига тарқата бошлайди.

2016 йилнинг июль ойида ишлаш учун  Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига боради. "Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас", деганларидек, Р.Узоқов бу ишни ҳамхоналари ўртасида ҳам тарғиб қилади. Шунингдек, Сурияда бўлаётган воқеаларнинг видеолавҳаларини ҳам кузатиб боради.

Бироқ унинг "фаолияти" узоққа чўзилмади. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Раббона Узоқовнинг кирдикорлари фош бўлди. Унга Ўзбекистон Республикаси  Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида 5 йилозодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!