Даҳшат! Шифокорларнинг айби билан коронавирусга чалинган қиз қийноқларда вафот этди

Даҳшат! Шифокорларнинг айби билан коронавирусга чалинган қиз қийноқларда вафот этди

АҚШда COVID-19га чалинган талаба шифокорлар уни бир неча бор коронавирус учун текширишдан бош тортганларидан сўнг вафот этди.

Бу ҳақда The Detroit News хабар берди.

Воқеа Мичиган штатининг Детройт шаҳрида юз берди. 25 ёшли Бесси Оффионгнинг синглисининг журналистларга маълум қилишича, опаси бир мунча вақт иситма, ҳолсизлик ва нафас қисилишидан азоб чеккан, бир неча бор коронавирус тестини ўтказиш учун шифокорларга мурожаат қилган, аммо улар бундан бош тортишган ва қизга бронхит ташхисини қўйишган.

Кўп ўтмай, талаба қизнинг аҳволи ёмонлашган ва реанимацияга ўтказилган. Бир ҳафта давомида сунъий нафас олдириш қурилмасига уланган ҳолда ҳаёт учун курашган қиз, афсуски, вафот этган.

Маълум бўлишича, ўлимидан сўнггина Бессида коронавирус борлиги аниқланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!