Даҳшат! Ота аввал 7 ёшли қизини, сўнг ўзини ўлдирди

Даҳшат! Ота аввал 7 ёшли қизини, сўнг ўзини ўлдирди

Фожиа Филадельфиянинг Манаюнке шаҳрида содир бўлди.

Гап шундаки, Манкузолар оиласи уч кишидан иборат эди: ота Жефф, она Кэтрин Жин ва 7 ёшли қизалоқ Кайден. Эр-хотин ажрашгач, қизалоқ онада қолди, суд отага қизини шанба куни кечқурун 22:00 дан якшанба куни 18:00 гача олиб кетишга рухсат берди.

Охирги дам олиш кунларидан бирида Жефф Манкузо қизини олиб кетди, аммо эртаси куни Кайден қайтмади. Кэтрин ҳайрон бўлди, собиқ эрининг уйига борди. Ит ташқарида ётар, эшик эса қулф эди.

Душанба куни меҳмонхоналардан бирининг биринчи қаватидан 7 ёшли Кайденнинг жасадини топишди. Иккинчи қаватда эса отаси ҳам ўлик ҳолда ётарди. Политсиянинг фикрича, ота аввал қизини, сўнг ўзини ўлдирган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!